Бу борада навбатдаги учрашув Ғузор туманида барпо этилаётган “Шўртан газ-кимё мажмуасининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” йирик инвестиция лойиҳа қурилишида ўтказилди.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 29 декабрдаги “Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ нафақат вилоят, балки республикамиздаги энг йирик инвестиция лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этишга киришилди. Ғузор туманида қад ростлаётган ушбу заводнинг умумий қиймати 3,6 миллиард АҚШ долларига тенг.
Лойиҳа тўла ишга тушгандан сўнг, йилига 3,6 миллиард куб метр газ чуқур қайта ишланиб, ЕВРО-5 стандартига жавоб берадиган 1,5 миллион тонна синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш имконияти юзага келади, – дейди лойиҳа вакили Ш. Юнусов. – Маҳобатли завод улкан технологик ускуналар билан жиҳозланади. Шу мақсадда мажмуа қурилишига 20 дан ортиқ давлатдан 11 мингдан зиёд йирик конструкция ва қурилмалар, линиялар келтирилиши белгиланган.
Учрашув давомида соҳа мутахассислари томонидан божхона назорати ҳамда расмийлаштирувлари билан бир қаторда, божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳамда имкониятлар тўғрисида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
15.05.2019