Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода инвестор билан учрашув ўтказилди
2315
Божхона органларида ҳамиша фуқароларининг мурожаатларига тўлиқ ва тегишли қонунчилик доирасида жавоб қайтариб келинади.
Бухорода инвестор билан учрашув ўтказилди

Эътиборлиси, мурожаатлар орасида  хорижий инвесторларининг соҳа мутахассисларидан маслаҳат ҳамда амалий кўмак сўраб қилган мурожаатлари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бу албатта ўз-ўзидан юртимизга инвесторлар оқимининг ошаётганлигидан далолат беради десак, янглишмаймиз.

Худди шундай мурожаатлардан бири куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасига келиб тушди ва шу асосида “Metric Ventures” МЧЖ вакиллари ҳамда БАА давлатидан келган инвестор Ж.Биобин (J.Biobin)  билан амалий учрашув ташкиллаштирилди.

Унда инвесторнинг мурожаатидан келиб чиққан ҳолда,  вилоятнинг туристик имкониятларини инобатга олиб, замонавий меҳмонхона қуриш ва бунда керак бўладиган барча техник воситалар учун божхона тўловларидан бериладиган имтиёз ҳамда божхона расмийлаштирув тартиб тамойиллари бўйича муҳокамалар олиб борилди.

Хусусан, бу борада давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралда “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сонли фармони ва 2018 йил 31 майдаги “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3756-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб борилди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, йил бошидан бери инвесторлар билан 10 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилган бўлиб, уларнинг барчасида инвесторларга божхона расмийлаштируви юзасидан амалий ёрдам кўрсатилган.

16.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг