Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органлари инвестицион муҳитни яхшилаш учун доимо ҳаракатда!
1776
Хорижий инвесторлар юртимизда иш бошлашар экан табиийки, божхонадан тақдим этиладиган имтиёзлар билан бевосита яқиндан танишиб, ўз сармояларини киритадилар.
Божхона органлари инвестицион муҳитни  яхшилаш учун доимо ҳаракатда!

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасига  ҳам хитойлик сармоядор Чен Жаҳон (Chen Jahon)  амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.

Маълумот тариқасида айтадиган бўлсак,  Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Лоян (Хитой) ҳудудий Хэнан тажриба эркин савдо бошқарув кенгаши ўртасида 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган намунавий агросаноат мажмуи бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган ва шу асосида “Richland International Agricultural Development” МЧЖ  ташкил этилган. Ушбу жамият томонидан вилоят ҳудудидан 4800 гектар ер майдонга мош етиштириб, уларни экспортга реализация қилиш кутилмоқда.

Худди шунинг учун ҳам жамият раҳбари  Чен Жаҳон божхона органларига мурожаат этиб,  мазкур лойиҳа бўйича олиб келинадиган техника воситалари учун  божхона тўловларидан имтиёзлар олиш бўйича амалий ёрдам сўради.

Натижада, сармоядорга Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, қандай имтиёзларга эга эканлиги батафсил тушунтирилди ва унинг мурожаати ижобий ҳал этилишига эришилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, инвестор юртимизда сармоядорлар ва тадбиркорлар учун яратилган қулайликларни бошқа бирор-бир мамлакатда кўрмаганлигини айтиб, давлатимиз томонидан инвестицион муҳитни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлардан миннатдорлигини билдирди.

6.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг