Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё хорижий ва маҳаллий инвесторларни ўзига жалб этди
1239
Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган “I Халқаро Инвестиция Форуми”да мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий давлатлар компаниялари ҳамда маҳаллий инвесторлар иштирок этишди.
Сирдарё хорижий ва маҳаллий инвесторларни ўзига жалб этди

Мазкур нуфузли тадбир давомида хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчилари, дипломатик корпус ҳамда ҳукумат вакиллари, шунингдек, 200 дан ортиқ хорижий компания раҳбарлари иштирок этишди.

Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига чуқур интеграциялашувини таъминлаш, хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ҳамда мавжуд имкониятлар тўғрисида хорижий ҳамкорларга маълумотлар бериш форумдан кўзланган асосий мақсад бўлди.

Сирдарё вилоятининг ички имкониятлари ҳамда инвесторлар учун жозибадорлигини оширувчи устувор йўналишлари сифатида қишлоқ хўжалигидаги инновацион ёндашувлар, шунингдек чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик кластерлари, саноат соҳаси, шу жумладан енгил саноат, ипакчилик, озиқ-овқат, фармацевтика, кимё саноати ва шу билан бирга муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, туризм ва туризм инфратузилмаларини ривожлантириш масалалари, технопарклар ва хорижнинг етакчи олий ўқув юртларининг филиалларини ташкил қилиш, хусусий тиббиёт ҳамда ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш каби масалалар ўртага ташланди.

Тадбир ташкилотчилари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш учун давлатимиз томонидан тақдим қилинаётган имтиёз ва преференцияларга алоҳида  тўхталди. Жумладан, Сирдарё вилоятида “Сирдарё” эркин иқтисодий зонаси фаолият юритаётган бўлиб, ушбу зонага киритиладиган инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда иштирокчилар учун 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги мисол сифатида келтириб ўтилди.

Ховос туманида ҳам кичик саноат зонаси ташкил қилингани, ҳамда ушбу ҳудуддаги бўш турган бино ва иншоотлари тадбиркорларга кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан 5 йил муддатга ижарага берилгани айтиб ўтилди.

Тадбир давомида Сирдарёга ташриф буюрган инвесторлар бугун Сирдарёга инвестиция киритишнинг айни вақти келганини тушуниб олдилар.

Ҳар икки томоннинг манфаатини кўзлаб ташкил қилинган форум якунида инвесторлар нафақат ўзларини қизиқтирган масалаларга мутасаддилардан керакли жавобларни олишди балки катта-катта лойиҳаларни бошлаш учун келишувга эришишди.  

23.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг