Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда I чоракда 85,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспорт қилинди
2172
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда барча соҳалар қаторида экспорт салоҳиятини ошириш ва экспортёрларга қулай имкониятлар яратиш бугунги замоннинг асосий талабига айланмоқда.
Самарқандда I чоракда 85,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспорт қилинди

Бу борада ҳукуматимиз томонидан экспортни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳалол ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулай тадбиркорлик муҳити яратилмоқда. Бугунги кунда халқаро стандартларга мос равишда божхона кўриги ва божхона расмийлаштируви давомийлигини қисқартириш учун хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сонли Фармони билан ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона юк декларацияларини “сариқ”,“қизил”, “яшил”, “кўк” йўлакларга йўналтириш орқали божхона расмийлаштирувини амалга оширмоқдалар. Божхона тизимида жорий этилган мазкур йўлаклар экспортёрларнинг вақтини тежалишига ва сарф-харажатларининг камайишига олиб келмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 163-сонли қарори асосида тадбиркорларга берилаётган имконият ва имтиёзларнинг самарасини биргина Самарқанд вилояти экспорт  ҳажмининг  ўсаётгани билан ифодалашимиз мумкин.

Хусусан, вилоятда ўтган 2018 йилнинг биринчи чорагида қиймати 69,7 миллион  АҚШ долларига тенг товарлар экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида қиймати 85,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги товарлар экспорт қилинди. Бу эса ўтган йилга нисбатан товарлар экспорти 23 фоизга ўсганидан далолатдир.

“Жартепа” чегара божхона постининг очилиши икки давлат ишбилармонлари ва тадбиркорлари учун ҳам катта имконият эшигини очди. Бугунги кунда самарқандлик тадбиркорлар Тожикистонга, жумладан, Сўғд вилоятига гилам ва гилам маҳсулотлари, электротехника воситалари, минерал ва кимёвий ўғитлар, парранда-наслчилик, қишлоқ хўжалик ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилмоқда.

Мазкур божхона пости ходимларининг самарали меҳнат фаолият олиб боришлари натижасида пост орқали ҳаракатланаётган экспортга йўналтирилган юк автомашиналари тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб келинмоқда.

Экспортга йўналтирилган юк автотранспорт воситаларининг божхона чегаралари орқали ҳаракатланиши кун сайин ортиб бораётир. Чегара ўтказиш пунктларида эса тирбандликларини олдини олиш мақсадида божхона назоратининг замонавий техник воситалари базаси доимий янгиланмоқда.

Бу борада Давлат божхона қўмитаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси томонидан мазкур чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатини назорат қилиш видео-кузатув тизими орқали “онлайн” тарзда олиб борилмоқда.

Бундан ташқари тадбиркор ва ҳайдовчилар учун Давлат божхона қўмитаси томонидан яна бир қулайлик жиҳати, эндиликда  www.bojxona.uz божхона расмий веб-сайтининг “Тадбиркорлар учун зарур маълумотлар” рукни орқали чегара божхона постларида навбатда турган автотранспорт воситалари сони, божхона юк декларацияларининг расмийлаштирувдаги ҳолати ва очиқ турдаги божхона омборлари бўйича онлайн маълумотлар олиш имконияти яратилган.

Шунинг билан бирга экспорт товарларини божхона назорат зонасидан тезда  ўтказиш учун “Жартепа” чегара божхона пости дарвозасига“Экспорт режимига расмийлаштирилган юкли автотранспорт воситалари навбатсиз ҳаракатланади”, “Экспорт йўналиши бўйича саволлар юзасидан (66) 230-42-42 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин” номли эслатма белгиси ўрнатилган.

Экспортёрлар учун “Жартепа” божхона постида яратилган шарт-шароитлар тадбиркорларимизга катта имконият, қўшма корхоналар, янги иш ўринлари яратилиши, бюджетга қўшимча даромад ва охир-оқибат икки мамлакат аҳолиси ҳаётининг фаровонлашувига хизмат қилади.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

30.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг