Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегара-божхона постларида йўловчилар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди
1328
Ўзбек, тожик ва афғон халқларини муштарак маданият ҳамда қадриятлар, урф-одат ва теран тарихий илдизлар ўзаро боғлаб туради. Ушбу қардош эллар азалдан бир дарёдан сув ичган.
Чегара-божхона постларида йўловчилар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди

Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қўшни мамлакатларга амалга оширган ташрифлари яқин қўшничилик, тенглик, ўзаро манфаатли шерикчилик асосидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ўзаро ҳамкорлик доирасида чегараолди ҳудудлари вилоятлари ўртасидаги маданий-иқтисодий алоқалар ҳам кенгайиб бормоқда.

Мазкур ислоҳотлар натижаларини, божхона тартиб таомиллари ва ходимларининг фуқароларга муносабатларини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи томонидан Тожикистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикалари билан Ўзбекистон Республикаси чегараларида жойлашган “Сариосиё” ва “Айритом” чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган йўловчилар, турли давлат фуқаролари  ўртасида  ижтимоий сўровнома ва суҳбатлар ўтказилди.

Суҳбат давомида мазкур фуқаролар божхона назорати ва божхона ходимларининг муомаласидан мамнун эканликларини ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ижобий фикрлар билдиришди.

Хусусан, Тожикистон Республикасидаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган, Туркманистон фуқароси Равшан Валиханов ўз фикрларини қуйдагича баён этди:

– Мен иккинчи курсни тамомладим, чегара ва божхона назоратидан ўтишда умуман муаммо йўқ, куннинг исталган вақтида келиб ўтишимиз мумкин. Ходимлар ҳам туну кун ишлашади.

Шунингдек, Туркия фуқароси Ҳайбатуллаҳ Дўған, Германия фуқароси Ян Урмахер ва АҚШ фуқароси Ҳоссаини Салим Аҳмедлар ҳам юртимиз ва чегара божхона постлари тўғрисида ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар.

Жонажон диёримиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бутун дунёда ижобий эътироф этилмоқда. Албатта, сайёҳлар ва хорижий давлат фуқароларида Ўзбекистон ҳақида ижобий фикр қолишида божхона хизматини ўрни ҳам сезиларли даражада десак адашмаган бўламиз.

Ижтимоий сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан келгусида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди.

 

13.08.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг