Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестицион лойиҳалар жадаллашмоқда
1681
Бугунги кунда юртимизга тўғридан-тўғри хорижий инестицияларни жалб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. 2019 йил мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши ҳам инвестициялар Ўзбекистоннинг келгусидаги тараққиёти учун нақадар муҳим эканлигини англатади.
Инвестицион лойиҳалар жадаллашмоқда

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатимизга йўналтирилаётган хорижий инвестициялар миқдорини ошириш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, бошқармада ҳар бир инвестицион лойиҳа бўйича масъул ходимлар белгиланган. Масъуллар томонидан мунтазам равишда жойларга чиққан ҳолда инвесторлар билан учрашиш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммолар ечимида амалий ёрдам кўрсатиш, бундан ташқари зарур ҳуқуқий маслаҳатлар бериш амалиёти йўлга қўйилган.

Бу каби учрашувлардан навбатдагиси, Кармана туманида жойлашган инвестицион лойиҳалар доирасида бўлиб ўтди.

Туманда 2019-2020 йилларда умумий қиймати 163,3 миллион АҚШ долларига, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши 134,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 8 та инвестицион лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Хусусан, замонавий савдо комлекси ва меҳмонхона қуриш, мармар тош бўлакларидан композит қоплама материаллари ишлаб чикаришнини йўлга қўйиш, ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, саралаш, қайта ишлаш корхонасини ишга тушириш лойиҳалари шулар жумласидан.

Ушбу лойиҳалардан энг йириги цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўлиб, умумий қиймати 90 миллион АҚШ долларига тенг. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 200 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Навоийда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганлигини инобатга олсак, бу каби қурилиш корхоналарининг аҳамияти янада ортади.

Бугунги кунга қадар корхона фаолияти учун жами 167 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу ҳудуднинг 97 гектари ишлаб чиқариш объекти учун, 70 гектари заҳира конлар учун мўлжалланган. Ҳозирда мазкур лойиҳа учун ажратилган конда қидирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Учрашув давомида ушбу лойиҳа ташаббускори бўлган хитойлик инвестор, “HK Galaxy” корхонаси таъсисчиси жаноб Канг билан суҳбат қурилиб, завод қурилиши учун олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналарга божхона тўловларидан имтиёз қўллаш тартиби, ҳамда уларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш жараёни ҳақида маълумотлар берилди.

Албатта, бу каби йирик инвестицион лойиҳалар ватанимизнинг келгуси тараққиётида муҳим аҳамият касб этади.

25.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг