Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
“Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим жиҳатлари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди Тадбирлар

Божхона институтида курсантларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, уларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.

13.01.2020

Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради (ВИДЕО) Баёнотлар

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда республикамизнинг чегара-божхона постларида тирбандликлар кузатилаётганига доир хабарлар тарқалмоқда. Бунга 2020 йилнинг 1 январидан жорий этилган божхона тўловларини тўлашнинг соддалаштирилган тартиби сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

13.01.2020

Ҳужжатдаги тахталар тайёр эшикка айланиб қолди Тезкор хабарлар

Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

13.01.2020

Телефон аксессуарларидан божхона тўловлари тўлиқ ундириладиган бўлди Тезкор хабарлар

Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

13.01.2020

Соғлом авлод - келажак пойдевори! Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давлат божхона хизмати органлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

13.01.2020

Оила – муқаддас қўрғон мавзусида Тадбирлар

Myҳтарам Юртбошимизнинг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойишига асосан юртимиз бўйлаб “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар кенг ўтказилмоқда.

13.01.2020

“Менинг армия - менинг фахрим!” мавзуси остида ўтказилган танловда муносиблар сараланди Тадбирлар

Мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар Қашқадарёда ҳам қизғин давом этмоқда.

13.01.2020

Божхона органларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари роли мавзусида сайёр ўқув машғулоти ўтказилди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3995-сон қарори ижроси юзасидан Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий божхона бошқармаларида сайёр ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

13.01.2020

Янги йилдан божхона расмийлаштируви вақти янада тезлашмоқда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 912-сон қарорига кўра, Давлат божхона қўмитасига чегара ҳудудига борган экспортга юкланган маҳсулотларни божхона масканларида 1 соатдан ортиқ турмаслиги таъминлайдиган янги тизим жорий этиш топшириғи юклатилган эди. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти божхона бошқармасини томонидан кунлик таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

13.01.2020

“Баскетбол” мусобақаларида божхоначилар фахрли ўринларни қўлга киритишди Спорт хабарлари

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва замонавий инфратузилма яратилган.

13.01.2020

Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати! Маданий-маърифий тадбирлар

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватарпарварлик ойлиги” доирасида тадбирлар қизғин давом этмоқда.

13.01.2020

Божхона назорати самарадорлиги юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди Тадбирлар

Божхона органлари томонидан божхона соҳасига тегишли қабул қилинган янги меъёрий ҳужжатларни ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларга киритилган ўзгаришларни божхона ходимларига ўз вақтида етказиш, бу орқали божхона назорати самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.

13.01.2020

Журналистлар учун «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди Матбуот анжуманлари

2020 йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг катта мажлислар залида Давлат божхона қўмитаси томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилади.

13.01.2020

Гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

12.01.2020

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – барчамизнинг бурчимиз Тадбирлар

Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Президентимизнинг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойишига асосан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган турли тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

11.01.2020

Қўқон эркин иқтисодий зонасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳрида ёшлар билан ўтказган учрашувида “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” деган сўзлари бугун барча ёшларнинг диққат марказида. Зеро, бугунги ёшларнинг шижоати, ғайрати бошқача. Улар юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшаб, илм ва касб-ҳунар сирларини ўрганишга астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

11.01.2020

Маънавий таҳдидга чек қўйилди Тезкор хабарлар

Турли оқимларга ундайдиган ва тўғри йўлдан адаштирадиган видео ҳамда аудиоёзувларни ғаразли мақсадда юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга божхона ходимлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

10.01.2020

Божхона омбори фаолиятига доир эълон Эълонлар ва тендерлар

Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»1028-сон қарори талабларига мувофиқ

10.01.2020

Таъзим қилинг – она Ватанга Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги доирасида, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида жорий йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Таъзим қилинг она Ватанга” мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

9.01.2020

Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик иштироки катта аҳамият касб этади Коррупцияга қарши кураш

Кундан кунга глобаллашиб бораётган, ахборот коммуникацион технологиялар жадал ривожланаётган ҳозирги замонда коррупция иллати нафақат муайян бир давлат балки бутун дунё ҳамжамиятини хақли равишда ташвишга солмоқда.

9.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг