Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Соғлом авлод - келажак пойдевори!
1245
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давлат божхона хизмати органлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Соғлом авлод - келажак пойдевори!

Жумладан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси томонидан “Соғлом авлод учун” жамғармасининг вилоятдаги бўлими билан ҳамкорликда божхона ходимларининг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказилди.

Текширувда жамиятнинг 8 нафар тиббиёт мутахассислари томонидан замонавий диагностика ва даволаш-тиббиёт ускуналаридан фойдаланиб, божхона ходимларининг фарзандлари ва яқин қариндошлари сифатли тиббий текширувдан ўтказилди. 

– Ходимларимиз ҳамда уларнинг оила аъзоларини соғлиғини таъминлаш мақсадида бу каби тадбирлар доимий равишда ўтказилиб келинмоқда, – дейди, бошқарманинг Кадрлар бўлими бошлиғи Х.Худойқулов.

Шу куни 100 нафардан зиёд ходимларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди ва улар  ўзларининг соғлиқлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлди.

Ватан ҳимоячилари кунини кенг нишонлашга бағишланган тадбирлар Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ва постларида давом эттирилмоқда.  

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг