Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Баскетбол” мусобақаларида божхоначилар фахрли ўринларни қўлга киритишди
2610
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва замонавий инфратузилма яратилган.
 “Баскетбол” мусобақаларида божхоначилар фахрли ўринларни қўлга киритишди

Жумладан, Хоразм вилояти Мудофаа бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан Урганч ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интенатида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган спортнинг “Баскетбол” ва “Тош кўтариш” турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Турнир Хоразм вилоят божхона бошқармаси жамоаси спортнинг “Баскетбол” турида фахрли I ўринни қўлга киритишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Хоразм вилояти кенгаши томонидан  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ҳамда ҳарбий қисмлар жисмоний тарбия жамоалари ўртасида ўтказилган Баскетбол бўйича вилоят биринчилигида эса божхоначилар фахрли II ўрини эгаллашди.

Ўзига хос, қизғин муросасиз кечган мусобақалар якунига кўра, ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг