Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги йилдан божхона расмийлаштируви вақти янада тезлашмоқда
1325
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 912-сон қарорига кўра, Давлат божхона қўмитасига чегара ҳудудига борган экспортга юкланган маҳсулотларни божхона масканларида 1 соатдан ортиқ турмаслиги таъминлайдиган янги тизим жорий этиш топшириғи юклатилган эди. Ушбу топшириқ ижроси юзасидан Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти божхона бошқармасини томонидан кунлик таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Янги йилдан божхона расмийлаштируви вақти янада тезлашмоқда

Ҳозирда, Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали олинган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг дастлабки кунларида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ўртача 5-6 дақиқа вақт сарфланмоқда. Бу кўрсаткич ўтган 2019 йилда ўртача 15-17 дақиқани ташкил этган эди. Рақамлардан кўриниб турибдики янги 2020 йилдан автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш вақти салкам 3 баробарга камайган.

Бу эса ўз-ўзидан давлатимизга хорижий юк ташувларнинг сезиларли даражада кўпайишига, хорижий юк ташувчиларга эса қўшимча қулайликлар яратилганидан далолат бермоқда.

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг