Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Ўзбекистон” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро Р.Д. ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг эгнидаги камзулининг ўнг ён чўнтагида ўткир ҳидли, оч яшил рангли, оғирлиги 0,44 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, яна бир фуқаро Р.М.нинг Қўштепа туманидаги хонадони хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилди.
Текширув давомида, хонадондаги ўтинлар орасида целофан пакетга ўралган, оғирлиги 132 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.01.2020