Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маънавий таҳдидга чек қўйилди
827
Турли оқимларга ундайдиган ва тўғри йўлдан адаштирадиган видео ҳамда аудиоёзувларни ғаразли мақсадда юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга божхона ходимлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан хорижий рейс билан учиб келган фуқаро Б.С.нинг хатти-ҳаракати божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг ёнидаги уяли телефондан 150 дона диний мазмундаги видеолавҳалар, 240 дона аудио эшиттиришлар борлиги аниқланди.

 

10.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг