Жумладан, хорижий мамлакатдан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган Уяли телефонлар учун аксессуарлар товарлари “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Текширув натижасида мазкур товарларга 360,6 миллион сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
13.01.2020