Хусусан Наманган вилояти божхона бошқармасида Божхона институти билан ҳамкорликда божхоначиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факултети Махсус фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Б.Шералиев томонидан божхона соҳасидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бошқарма шахсий таркибига етказилди. Шунингдек, Б.Шералиев ўз маърузасида божхона назоратини самарали амалга оширишда ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан мисоллар келтириб, халқаро қонунчиликдаги меъёрий ҳужжатларга тўхталиб ўтди.
Ўқув семинари баҳс-мунозараларга бой бўлиб, унинг якунида эса семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоблар олишди.
13.01.2020