Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги доирасида, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида жорий йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун “Таъзим қилинг она Ватанга” мавзусида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган мутасаддилар томонидан мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, уларнинг онгида Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида Божхона институти курсантлари томонидан турли чиқишлар томошабинларга тақдим этилди.