Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – барчамизнинг бурчимиз
1569
Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Президентимизнинг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойишига асосан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган турли тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – барчамизнинг бурчимиз

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Урганч аэропорти” чегара божхона постида Урганч шаҳридаги 30-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда божхона постида фуқаролар учун яратилган шароитлар, божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Шу билан бирга, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқ-дориларни, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб  қилувчи материалларни кириб келишини олдини олиш борасида аниқланган ҳолатлар ҳамда божхона постида мавжуд рентген аппаратида ишлаш ва назорат техник воситаларини қўллаш тартиби билан танишишди.

Шунингдек, ўқувчиларга Ватанимизни ҳимоя қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, буюк тарихимиз, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини чуқур англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришимиз зaрурлиги таъкидлаб ўтилди.

Дарҳақиқат, тинчлигимиз, осойишталигимиз, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати ва жанговар руҳи беқиёсдир.

 

11.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг