Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш йўлидаги самарали тадбир Тадбирлар

Экспортни янада ошириш ва бунда энг аввало ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун Сирдарё вилоятида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жойларга чиқиб, экспортёрларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, қисқа муддат ичида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда

29.02.2020

Қаршида коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди Коррупцияга қарши кураш

Божхона органлари ўртасида коррупция иллатига қарши курашиш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

29.02.2020

Самарқандда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Айни кунларда Самарқанд Педагогика ва сервис коллежи спорт мажмуаси биносида “Самарқанд вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси” бўлиб ўтмоқда.

29.02.2020

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари эгаларидан жарималарни улар республика ҳудудидан чиқиб кетаётганда божхона органлари ундиради Ҳуқуқий саводхонлик

2020 йил 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши устидан назорат ўрнатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

29.02.2020

Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва сотиш тартиблари лойиҳаси эълон қилинди Ҳуқуқий саводхонлик

2020 йил 29 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва сотиш тартибларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

29.02.2020

Божхоначилар марказий темир йўл вокзалида “кумуш” операциясига чек қўйишди Тезкор хабарлар

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда мамлакатимизга катта миқдордаги заргарлик буюмлари ҳамда товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш бўйича тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

29.02.2020

Почта жўнатмаларидаги найранглар фош бўлди Тезкор хабарлар

Маълумки, Халқаро почта иттифоқининг 2013 йилда Берн шаҳрида имзоланган “Почта жўнатмалари алмашинуви регламенти” номли якуний протоколига асосан жўнатилаётган барча почта жўнатмалари декларацияларида тўлиқ ҳолда кўрсатилиши, почта жўнатмаларини умумий номда кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Аммо шунга қарамай, почта жўнатмалари орқали “тижорат мақсадлар учун мўлжалланмаган” ниқоби остида бир хил турдаги товарларни жўнатиш ҳолатлари учрамоқда.

29.02.2020

Коррупция иллатига қарши курашишнинг самарали усули Коррупцияга қарши кураш

Сўнги йилларда мамлакатимизда коррупция иллатига қарши курашиш, уни олдини олишнинг ҳуқуқий ва институционал негизини шакллантириш, давлат органлари ходимларининг хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик, фуқароларимизда бу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, соҳага доир ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш борасида божхона органлари томонидан хам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

29.02.2020

Коррупцияга қарши маърифат билан курашилади Коррупцияга қарши кураш

Миллий кинология марказида Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Илхом Ачилов иштирокида “Коррупцияга қарши маърифат мавзусида” давра суҳбати бўлиб ўтди.

29.02.2020

Божхоначилар қарийб 670 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди Тезкор хабарлар

Турли хил касалликларни олдини олишда тиббий ниқоблар муҳим аҳамият касб этади. Бу каби маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.

29.02.2020

Салкам 328 миллион сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди Тезкор хабарлар

Қонунбузарлар томонидан турли найранг ва қинғирликлар билан товар моддий бойликларни юртимизга йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

29.02.2020

“Нексия”га яширилган кучли таъсир этувчи дорилар фош этилди Тезкор хабарлар

Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

28.02.2020

«Яширин цех»даги қинғир ишлар фош этилди Тезкор хабарлар

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги маҳсулотлар ҳамда парфюмерия товарларини ишлаб чиқарувчи “яширин цех”лар фаолияти фош этилди.

28.02.2020

Коррупция – тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур Коррупцияга қарши кураш

Кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат қуришда – энг аввало қонун устуворлиги, фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларнинг қонун олдида тенглигини таъминлаш орқалигина эришилади.

28.02.2020

Коррупцияга қарши кураш – давр талаби Коррупцияга қарши кураш

Фуқароларда коррупцияга қарши кескин муносабатни шакллантириш ва жамиятда бу иллатни бутунлай йўқ қилиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.

28.02.2020

Божхоначилар экспортга яқиндан кўмаклашмоқдалар Божхоначи - тадбиркор таянчи

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан жойларда экспортёр корхона вакиллари билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга ташқи иқтисодий фаолият жараёнларида яратилаётган қулайликлар ва эркинликлар бўйича амалдаги қонунчилик доирасида тушунтиришлар бериш мақсадида жойларга чиқиб, сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда.

28.02.2020

Гиёҳвандлик моддаларининг олди-сотдиси билан шуғулланган шахс фош бўлди Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

28.02.2020

Божхоначи аёллар энг чаққон деб топилди Спорт хабарлари

Бугун Тошкент Молия институти Спорт мажмуасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган "Спорт - нафислик ва саломатлик манбаи" спорт фестивали бўлиб ўтди.

27.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг