Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда
1786
Айни кунларда Самарқанд Педагогика ва сервис коллежи спорт мажмуаси биносида “Самарқанд вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси” бўлиб ўтмоқда.
Самарқандда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда

Ушбу тадбирда вилоятдаги барча турдаги мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари, тадбиркор ва кичик бизнес субъектлари иштирок этмоқдалар.

Ташкил этилаётган мазкур ярмаркада республикада фаолият юритаётган 200 дан ортиқ йирик ва кичик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, хусусий тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқараётган 1000 дан зиёд маҳсулотлар билан иштирок этишмоқда.

Ярмаркани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – вилоятда фаолият кўрсатаётган йирик саноат корхоналари билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар ўртасида кооперация алоқаларини янада мустаҳкамлаш, сифатли бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришда уларнинг ҳамкорлигини ошириш, шунингдек, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни кенг жалб қилишдан иборат.

Кўргазмада корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари, бутловчи буюмлар, хом-ашё ва материаллар намойиш этилмоқда. Шу жумладан, совутгич ва музлатгичлар, спорт жиҳозлари, офис ва маиший мебеллар, ҳар хил қурилиш материаллари, тиббиёт препаратлари, ип-калава, тайёр газлама, машина ва тракторлар учун эҳтиёт қисмлар, бурғу асбоблари, тайёр трикотаж кийимлар, гилам ва гилам маҳсулотлари, турли хил лак-бўёқлар, махсус техника, ўқув лаборатория асбоблари ва бошқа шу турдаги маҳсулотлар қўйилган.

Мазкур кўргазмада Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугунги кунда республикамизда четдан келтирилаётган импорт ўрнини босувчи маҳаллий хом-ашёдан маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан бу борада импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда саноат корхоналарини ривожлантиришга қаратаётган эътиборини вилоят божхоначилари кўргазма давомида тадбиркорларга етказишмоқда.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг