Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар марказий темир йўл вокзалида “кумуш” операциясига чек қўйишди
1388
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда мамлакатимизга катта миқдордаги заргарлик буюмлари ҳамда товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш бўйича тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.
Божхоначилар марказий темир йўл вокзалида  “кумуш” операциясига чек қўйишди

Тезкор тадбир давомида марказий темир йўл вокзалига келган йўловчи поезд кузатувга олинди. Поезд вагонларидан бирининг кузатувчиси қўшни давлат фуқароси Ж.А. темир йўл бекатининг чиқиш йўлагидан чиқиб, вагондан ўзи билан олиб тушган 2 дона хўжалик сумкасини, аввалдан бўлган келишувга кўра фуқаро М.А.га бераётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга қолинди.

Ушбу хўжалик сумкалари кўздан кечирилганида, республикамизга ноқонуний олиб киришга уринилган умумий қиймати 201 миллион сўмлик  9816 грамм оғирликдаги  1034 дона турли хил кумуш тақинчоқлар ҳамда 590 дона аёллар сунъий киприклари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг