Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик моддаларининг олди-сотдиси билан шуғулланган шахс фош бўлди
1238
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик моддаларининг олди-сотдиси билан  шуғулланган шахс фош бўлди

Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.К. холислар иштирокида текширилганида, устки кийимининг чап чўнтагидаги сигарета ва гугурт қутисига, ҳамда ҳамёни ичидаги купюрага марихуана гиёҳвандлик моддалари яширилганлиги фош этилди.

Шундан сўнг, мазкур гиёҳванд моддалари электрон тарозида ўлчанганда уларнинг умумий оғирлиги 10 граммга тенг эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

28.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг