Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар қарийб 670 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
5054
Турли хил касалликларни олдини олишда тиббий ниқоблар муҳим аҳамият касб этади. Бу каби маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Божхоначилар қарийб 670 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги “ниқоб” операциясини фош этишди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро С.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс хонадонида умумий қиймати 668,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган, тегишли сертификатлари бўлмаган тиббий ниқоблар мавжудлиги ва уларни четда қайта сотиш режалаштирилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг