Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз
1190
Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз

“Коррупцияга қарши курашишда

аҳолининг барча қатламлари, энг яхши

мутахассислар жалб қилинмас экан,

жамиятимизнинг барча аъзолари,

таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик

вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз

олдимизга қўйган юксак марраларга

эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг

оқибатлари билан курашишдан унинг

барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Ш.М.Мирзиёев

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида божхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҳузурида ташкил қилинган Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз!” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Тадбирда бошқарма  бошлиғи  Б.Дадаматов томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш давлат ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги долзарб вазифа эканлигини, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир божхона ходимида ҳалоллик иммунитетини ошириб ва бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлигини айтиб ўтди.  Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга бошқармада хизмат қилаётган ходимлар ўзининг Ватанга садоқати ҳамда ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлиги таъкидланди.

Дунёдаги энг улуғ неъматлардан бири бу оилавий тинчлик-хоржамлик, фарзандларнинг келажаги ҳақида қайғуришдир. Шу сабабли коррупция иллатига қарши курашишда ходимларнинг оила аъзолари ҳам яқиндан кўмак беришлари зарурлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси ҳузурида ташкил қилинган Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирок этишди. Мазкур кенгаш ўз фаолияти давомида божхона органлари фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устидан мониторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланади.

Жамоатчилик кенгаши раиси Д.Қудриддинов сўзга чиқиб, коррупциянинг салбий иллатлари, унинг демократия ва қонун устуворлигига путур етказиши, коррупция оқибатида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қўпол равишда бузилиши, қонунларга ҳурмат руҳи пасайиши, иқтисодий ривожланиш издан чиқиши ҳамда давлат ва жамият учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик кенг ёйилишига шароит яратилиши ҳамда коррупцияга қарши курашда оила аъзоларининг иштироки ўта муҳимлиги ҳақида сўз юритди. Дарҳақиқат, оила аъзолари ўз фарзандлари, турмуш ўртоғи, укалари ва сингилларининг хаёлларидан нималар кечаётганини тушуниб,  доимо тўғри йўлга бошлай олиши жиноятни камайтиришда муҳим омил бўлади.

Шу ўринда, божхона тизимида ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга, айрим нопок божхона ходимлари томонидан яратилаётган шароитларга шукроналик келтирмай тамагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ачинарли ҳол эканлигини ва бугунги кунда божхона ходимларини нопок йўлларга кириб қолмаслиги учун барча, жумладан, уларнинг ота-оналари ҳамда оила аъзолари бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

Учрашув давомида дунёдаги энг улуғ неъматлардан бири бу оилавий тинчлик-хотиржамлик, фарзандларнинг келажаги ҳақида қайғуриш эканлиги, иштирокчиларга келгусида божхона тизимида хизмат қиладиган фарзандларининг хатти-ҳаракатларига бефарқ бўлмасликларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Тамагирлик, хизмат мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш  каби салбий иллатларга қарши курашишда оила аъзолари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир давомида “Коррупция - бу хиёнатдир” номли видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда иштирок этган бошқарма ходимларининг ота-оналари сўзга чиқиб, ўзларининг ижобий фикр-мулоҳазаларини айтиб, бошқарма раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг