Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
1518
Божхона органлари ўртасида коррупция иллатига қарши курашиш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Қаршида коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Жумладан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида  ўтказилган навбатдаги давра суҳбати ҳам долзарб мавзулардан ҳисобланмиш коррупция ва унинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унга қарши курашиш масалаларига бағишланди. Ўтказилган тадбирда вилоят божхона бошқармасининг барча шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилишда, давлатимиз раҳбари 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам Коррупциянинг хавфли иллат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтганлиги ва бунга қарши курашишда барча бирдек масъул эканлиги эслатиб ўтилди.

Коррупцияга қарши кураш олиб боришда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 2019 йил 27 майда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони мазмун-моҳияти бўйича яна бир бор сўз юритилди.

Йиғилиш давомида, бошқарма Ўз хавфсизлиги гуруҳи ходими Сафар Эргашев томонидан бошқарма ходимлари хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳалол ва пок хизмат олиб боришлари, тамагирлик ва порахўрлик иллатларига аралашмасликлари ҳамда Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

29.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг