Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиши шароитида божхона маъмурчилигини такомиллаштириш” мавзусида онлайн республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
25.09.2020
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан вилоят маъмурий, жиноий, иқтисодий судлари ҳамда прокуратура, ички ишлар органлари мутасадди раҳбар ва ходимлари шунингдек «Zoom» дастури орқали масофадан туман судлари, божхона постлари ва Божхона институти иштирокида “Жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар расмийлаштирувининг ўзига хос хусусиятлари, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
25.09.2020
Миллий кинология марказида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар Сергели тумани суди раиси Б.Алимов иштирокида “Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” давра суҳбати бўлиб ўтди.
18.09.2020
Ҳозирда бутун дунёда пандемия сабабли ижтимоий-иқтисодий ҳаёт тарзида бир қанча ўзгаришлар рўй бермоқда. Айниқса, жаҳон иқтисодиётида салбий кўрсаткичлар – пасайишлар кузатилмоқда. Бу эса республикамизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
5.09.2020
“Коронавирус” пандемиясига қарамасдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида товарларнинг экпорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона органлари ходимлари сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.
24.08.2020
Жорий йилнинг 7 август куни куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг “Давлат божхона қўмитаси томонидан «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат Дастурида белгиланган вазифалар ижроси”га бағишланган видеоконфереция шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.
11.08.2020
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июнь куни “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳиятига бағишланган институт курсантлари ўртасида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
16.07.2020
Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонига асосан “COVID-19” инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, коронавирус пандемияси даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
15.07.2020
“Коронавирус” пандемиясига қарамасдан мамлакатимизнинг барча худудларида товарларнинг экпорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона органлари ходимлари сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.
9.07.2020
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида илк бор “Божхона иши” (фаолият турлари бўйича) “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” таълим мутахассисликлари бўйича таҳсил олган 15 нафар магистратура тингловчиларининг магистрлик диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди.
8.07.2020
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш долзарб вазифа. Ушбу жиноий фаолиятга қарши курашишда замонавий ахборот технологияларини қўллаш муҳим ўрин тутади.
6.07.2020
Ҳар бир эл, ҳар бир миллат учун ўзининг туғилиб ўсган ватанидан ардоқлироқ маскан бўлмаса керак.
3.07.2020
Расман эътироф этилмаган бўлсада, бугун – 2 июль тўрт оёқли вафодор дўстларимизнинг куни. Уларнинг жамиятимиздаги ўрни беқиёс.
2.07.2020
Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароитлар яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.
1.07.2020
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонлик ва спортга кенг жалб қилиш, таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
1.07.2020
Бугунги кунда деярли барча мамлакатлар “коронавирус” пандемиясини ўз бошидан ўтказмоқда. Бу касалликнинг қачон тугаши ҳали ҳамон маълум эмас.
1.07.2020
Меҳр туйғуси ҳақида ҳар биримизда ўзгача тасаввурлар шаклланган. Шу маънода, Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёда энг арзон нарса меҳр, аммо биз шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз” деб, айтган фикрларини эслашимиз мумкин.
29.06.2020
БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул қилган резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни (International Day against Drug Abuse and Illicit Trafficking) сифатида нишонланади.
26.06.2020
Гиёҳвандликни ҳеч иккиланмасдан инсоният олдида турган энг катта муаммолардан бири дейиш мумкин. Афсуски унинг кўлами катта рақамларда ўз ифодасини топмоқда. Масалан БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармасининг ҳисоботларига кўра, дунё бўйлаб 35 миллионга яқин одам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ касалликлардан азият чекмоқда ва даволанишга муҳтож.
26.06.2020
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Юртбошимизнинг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326 ва 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сон фармонлари асосида туризмни ривожлантириш учун солиқ ва божхона тўловларидан берилган имтиёзларни тушунтириб бериш мақсадида барча карантин талабларига риоя этган ҳолда вилоят божхона бошқармасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
25.06.2020