Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб ярмаркасида божхоначилар фаол қатнашди
1886
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонлик ва спортга кенг жалб қилиш, таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Китоб ярмаркасида божхоначилар фаол қатнашди

Юртимизда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш ва жисмоний баркомол бўлиб улғайишига катта аҳамият берилмоқда. Бундай эзгу ишлар  божхона органларида ҳам изчил амалга оширилмоқда.

Ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш ва шу орқали мустақил фикр-мулоҳаза қилишларига ундаш, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларидан баҳраманд этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган эди.

Шу муносабат билан 2020 йил 24 июнь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши ва «Ўзбекистон давлат китоб савдо таъминоти» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Унда мамлакатимиздаги етакчи нашриётларнинг 1000 дан ортиқ номдаги илмий ва бадиий нашрлари тақдим этилди. Ярмарка доирасида тақдим этилган бир қатор адабиётлар, жумладан буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳақида, шунингдек, таниқли адибларимиз Абдулла Қодирий, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Худойберди Тўхтабоевнинг бир қатор асарлари ва бошқа адабиётлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Барчамиз ана шундай тадбирларни кўпайтириш тарафдоримиз. Зеро, китобхонлик бугун барча соҳа вакиллари учун сув ва ҳаводек зарур.

1.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг