Унда Сирдарё вилояти Туризмни ривожлантириш худудий бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган меҳмонхоналар ва йўл бўйи инфратузилма объектлари раҳбарлари, туроператорлар, тадбиркорлар, вилоят божхона ва солиқ бошқармаларининг масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Давра суҳбати қатнашчиларига мазкур фармонлар мазмун-моҳияти юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Хатамов ва Божхона тўловлари бўлими бош инспектори Жаҳонгир Ражабовлар ахборот бердилар.
Таъкидланганидек, республиканинг туризм салоҳиятини, биринчи навбатда инвестицияларни фаол жалб қилиш, соҳага инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатнинг бой табиий, маданий ва тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва имкониятларидан ҳар томонлама фойдаланиш ҳисобига ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, жорий йил 19 июнь куни ПФ-6011-сон фармон билан ўзгартишлар киритилган.
Тадбир давомида Фармонда келтирилган тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширувчи тадбиркорлик фаолияти субъектларига солиқ ва божхона тўловларидан бир қанча имтиёзлар хусусида маълумотлар берилди.
Тадбирда иштирокчилар божхона соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам соҳа мутасаддилари томонидан жавоб олдилар.
Шу билан бирга, давра суҳбати якунида иштирокчиларга, божхона соҳасига доир мурожаатлар ва саволлар мавжуд бўлганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки бошқарманинг (67) 225-48-67 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Ж.М.Ражабов
Божхона тўловлари бўлими бош инспектори,
Божхона хизмати майори
25.06.2020