Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида давра суҳбати бўлиб ўтди
1578
Миллий кинология марказида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар Сергели тумани суди раиси Б.Алимов иштирокида “Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” давра суҳбати бўлиб ўтди.
Миллий кинология марказида давра суҳбати бўлиб ўтди

Давра суҳбатида Марказ шахсий таркиби, Миллий гвардия, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда қайта тайёрлаш курсларида таҳсил олаётган ҳудудий божхона бошқармаларининг кинологлари карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда иштирок этди.

Давра суҳбатида Б.Алимов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганлилигини ҳамда агентлик коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланиши маълум қилинди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

18.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг