Ҳа, сув ниҳолни яшнатганидек, инсон кўнглини меҳр тафти шодликларга тўлдиради. Шу боисдан, инсон ҳамиша меҳр-мурувватга эҳтиёж сезиб яшайди. Арзимас буюм ёки бир оғиз айтилган ширин сўз ҳам бир кўнгилни обод этиши, унинг ҳаётига нур олиб кириши ҳеч гап эмас. Уларнинг кўнгли ўзимизникидек нозик эканини унутиб қўямиз.
30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ходимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилари Чилонзор туманидаги 22 сонли Меҳрибонлик уйининг дам олиш оромгоҳига ташриф буюришди.
“Ватан меҳри билан улғаяётган авлод” маънавий-маърифий тадбирда Божхона институти ходимлари, маданият ва санъат ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда бугун мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу ислоҳотлар натижасида 30 июнь – “Ёшлар куни” этиб белгиланиши, бу ёшларнинг мамлакат эртанги кунини белгиловчи омил сифатида қаралишидан дарак беришини таъкидлаб ўтдилар.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди.
Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан болаларга эсдалик совғалар ва китоблар тақдим этилиб, байрам дастурхони тузалди.
29.06.2020