Бунга жавобан ёшларимиз билим ва салоҳияти билан нафақат юртимиз, балки жаҳон миқёсида ўзларини намоён этаяпти.
Божхона органларида ҳам ёш ходимларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, билим олишига, спорт билан шуғуллаши учун қулай шароитлар яратилмоқда. Шу ҳаракатлар натижасида божхона органлари ёш ходимлари халқаро миқёсда ўтказилаётган тадбирларда юқори натижаларга эришмоқдалар.
Ана шундай фаол, ёш ходимларни рағбатлантириш, уларда ишга бўлган иштиёқини янада ошириш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан бир гуруҳ ёш ходимларни мукофотлаш маросими ташкил қилинди. Тадбирда божхона органларида, ёш бўлишига қарамай юқори натижаларга эришаётган ходимларга эсдалик дипломлари топширилди.
Шунингдек Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Отабек Чориев касбга садоқат, ҳалоллик ва покликда ҳикмат кўплигини таъкидлаб, фаол ходимларга хизматларида янада юксак натижаларга эришишларида зафарлар тилади.
1.07.2020