Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиши шароитида божхона маъмурчилигини такомиллаштириш” мавзусида конференция бўлиб ўтди
1164
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиши шароитида божхона маъмурчилигини такомиллаштириш” мавзусида онлайн республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
“Халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиши шароитида божхона маъмурчилигини такомиллаштириш” мавзусида  конференция бўлиб ўтди

Унда божхона тизими профессор-ўқитувчилари, курсантлари, тингловчилари, амалиётчи мутахассислар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Давлат божхона қўмитаси соҳавий бошқармалари бошлиқлари иштирок этишди.

Тадбирни институт бошлиғи В.Эргашев кириш сўз билан очиб берди.

Тадбир иштирокчилари божхона органлари фаолияти ва божхона маъмуриятчилигини халқаро нормалар ва стандартлар асосида тубдан такомиллаштириш борасида давлат божхона органлари фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича белгилаб берилган 8 та устувор йўналиш юзасидан ўзларининг қимматли фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Божхона қонунчилигини либераллаштириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этилишини янада рағбатлаштириш механизмини яратиш, мамлакат томонидан халқаро шартномалари нормалари, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ принципларини, халқаро ташкилотларнинг тавсиялари ва стандартларини имплементация қилиш, божхона маъмурчилиги соҳасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда тарифларни тартибга солиш ва божхона назоратини ташкил этишнинг инновацион тамойилларини жорий этиш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Конференцияда халқаро савдода ҳужжатлаштириш ҳаражатларини минимал даражага камайтиришга эришиш усул ва воситалари бўйича иштирокчилар қарашлари таҳлил қилинди.

Юқоридаги вазифалар қаторида конференция иштирокчиларининг халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиши шароитида божхона маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга йўналтирилган ўқув жараёни сифатини оширишга бўйича қизғин ва конструктив баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Конференцияда амалиётчи мутахассис ва профессор ўқитувчилар ўз тўплаган билим ва бой тажрибаларини талаба-курсантлар билан ўртоқлашдилар. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ ва пухта жавоб олишди. Тадбирда билдирилган таклиф-мулоҳазалардан келиб чиқиб мазкур масала юзасидан келгуси илмий амалий тадбирларнинг режаси белгилаб олинди.

 

25.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг