Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
Аср вабосига қарши кураш – муҳим вазифа Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида бошқарма шахсий таркиби билан “Ичкиликбозлик, наркомания ҳамда ОИТС билан зарарланиш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар” мавзусида тадбир ўтказилди.

13.06.2019

Навбатдаги профилактика тадбири Нарпайда ўтказилди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари божхона чегараси орқали мамлакатимизга беҳаёлик, зўравонлик, шавқатсизликни тарғиб қилувчи ва диний мазмундаги материалларни ноқонуний олиб кириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида аниқланаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида жойларда кенг жамоатчилик иштирокида профилактик тадбирларини ўтказиб келмоқда.

6.06.2019

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш - асосий вазифамиздир! Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Маълумки, божхона органлари томонидан божхона ва бошқа турдаги қонунбузарликларни барвақт олдини олиш, бу борада ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир сабабларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

4.06.2019

Ота-оналар билан самарали мулоқот ўтказилди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Оила давлатнинг, жамиятнинг асосий таянчи экан, унинг мустаҳкамлиги, тинч-тотувлиги, фаровонлиги ва барқарорлигидан жамият манфаатдордир. Ота-оналар маънавий ва жисмоний етук авлодни тарбиялаш, ёшларни оилавий ҳаёт қуришга тайёрлаш, замонавий касб-ҳунар сирлари билан қуроллантириши лозим. Оила мустаҳкамлиги маънавий ва жисмоний баркамол фарзанд гаровидир.

1.06.2019

Она ватанга бўлган муҳаббат – энг муқаддас туйғу Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Ватан ҳимояси барча касб эгаларининг бирдек бурч ва вазифаси ҳисобланади. Доимо ҳушёр ва огоҳ яшаш бугунги кун талабидир. Ёшларни ватанпарварлик туйғусида тарбиялаш, уларни Ватан маъносини теран англаб етишга ўргатиш, ватанпарварлик – юксак ахлоқий тамойил эканини тушунтириш долзарб вазифа саналади.

1.06.2019

Гиёҳвандлик - энг хавфли иллат Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази билан ҳамкорликда “Гиёҳвандлик - энг хавфли иллат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

29.05.2019

Пайариқда сайёр қабул ўтказилди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

29.05.2019

Фарзандлар таълими ота-оналар эътиборида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли ва ҳар жиҳатдан етук кадрларни тайёрловчи божхона тизимини ташкил этиш ҳамда унинг самарали фаолиятини йўлга қўйишда курсантлар ота-оналарининг алоҳида ўрни бор. Шу боис, “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплексида Божхона институти курсантлари ота-оналари билан ўқув йили якуни бўйича учрашув ташкил этилди.

27.05.2019

Қонун устуворлиги тараққиёт асоси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш мақсадида кўплаб тадбирлар учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

25.05.2019

Найманкул овулида қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида тушунтиришлар берилди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Барчамизга маълумки, давлатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилган бўлиб, комиссия таркибига кирувчи идоралар томонидан бу борада бир қанча самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.

25.05.2019

Профилактик тадбирлар соҳа тараққиётининг асосидир Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости юртимизни қўшни Туркманистон билан боғловчи гавжум божхона постларидан бири ҳисобланади. Шу сабабдан мазкур пост орқали куннинг исталган вақтида аҳоли ва транспорт воситалари қатнови йўлга қўйилган.

25.05.2019

Ёшлар тарбиясида барча бирдек масъулдир! Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Ёш авлодни баркамол, етук бўлиб вояга етишида оила, маҳалла, мактаб, умумий қилиб айтадиган бўлсак, барчамиз бирдек масъулмиз.

24.05.2019

Одам савдоси – аср муаммоси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди.

23.05.2019

Хоразмда гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Хоразм вилояти Хива шаҳрида БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Ўзбекистонда афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш” бўйича ташкил этилган “Идоралараро мобил гуруҳи”нинг семинар-тренинги бўлиб ўтмоқда.

21.05.2019

Ёшларга эътибор – келажакка пойдевор Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Ўзбекистон ёшлари энг бахтли ёшлар эканлигини бутун дунё тан олмоқда. Бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат замирида халқимиз фаровонлиги ва ёшларимизнинг бахтли келажаги ўйланаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

21.05.2019

Йўл қоидаларига риоя қилиш – хавфсизлик кафолатидир Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 апрелида “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

20.05.2019

Она ватанга бўлган муҳаббат – энг олий туйғудир! Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидойилиги – она Ватанни ҳимоя қилиши, ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига ўз ҳиссасини қўшишида намоён бўлади.

18.05.2019

Самарали учрашув Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Маълумки, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

16.05.2019

Ватанга ҳалол хизмат қилиш – шарафли бурчимиз! Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Ҳар бир давлатнинг равнақ топиши ва ривожланишида, ўша давлат фуқароларининг том маънодаги ватанпарварлиги, ҳалоллиги ва фидойилиги билан юртига ҳамда халқига садоқат билан хизмат қилишига чамбарчас боғлиқдир.

16.05.2019

Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир соҳада тизимли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш, шунингдек уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилот вакиллари ва аҳоли иштирокида республикамизнинг барча ҳудудларида сайёр учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

20.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг