Аммо олиб борилаёган тушунтириш-тарғибот ишларига қарамасдан постдан ҳаракатланиш чоғида божхона тартиб-тамойилларига риоя этмайдиган ёхуд уларни яхши тушунмайдиган фуқаролар ҳам учраб туради. Шундан келиб чиққан ҳолда пост ходимлари томонидан доимий тарзда профилактика ишлари амалга ошириб келинади.
Куни кеча божхона постида ташкил этилган профилактик тадбирда ҳам аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида аҳолининг кўплаб саволлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 828-сон Қарорига асосан жорий этилган тартиблар юзасидан бўлди.
Зероки, мазкур Қарорга кўра фуқароларга юртимиз чегарасининг автойўл, темир йўл ва дарё ўтказиш пунтлари орқали ҳаракатланиш чоғида ҳар бир турдаги техника воситаларини бир донадан ошмаган ҳолда ҳар 6 календарь ойида бир маротаба, ҳар бир номдаги товардан 2 кг дан, аммо умумий оғирлик 10 кг дан ортиқча бўлмаган миқдорда бир ойда бир мартадан божхона тўловлари тўламаган ҳолда олиб ўтишга рухсат этилади.
Шу куни бўлиб ўтган тадбир якунида аҳолини божхонада жорий этилган қандай тартиблар қизиқтириши бўйича анкета саволлари тарзидаги сўровнома ҳам ўтказилди ва келажакда шу асосида аҳолига кенгроқ тушунтириш бериш маълум қилинди.
25.05.2019