Зеро, муқаддас ҳадиси- шарифда “Ватанни севмоқ иймондандир” деб бежиз айтилмаган. Шу сабабли, мамлакатимизда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида халққа садоқат ила хизмат қилиш ва давлатимиз гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиш каби эзгу фазилатларни сингдириш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида Она ватанга бўлган муҳаббат, ўз касбига содиқлик, мардлик ва жасорат туйғуларини шакллантириш мақсадида, бошқарманинг фахрийлар уюшмаси аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Божхона фахрийси Халмурза Мамутов сўзга чиқиб, мустақилликнинг илк йилларида Қорақалпоғистон Республикасида божхона ишини ташкил этишда босиб ўтилган машаққатли ва шу билан бирга шарафли даврлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда божхоначилар учун давлатимиз томонидан яратилаётган қулайликлар ва кенг имкониятларнинг қадрига етиш кераклиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир фахрийлар ва ёш божхоначилар учун бевосита жонли мулоқот майдонига айланиб, божхона соҳасининг шонли тарихи, бугуни ва порлоқ келажаги ҳақида қизғин музокаралар билан давом этди.
16.05.2019