Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ҳам бу йўналишда чора-тадбирларни амалга ошириб, комиссия томонидан алоҳида эътирофга сазовор бўлиб келмоқда.
Шундай профилактик тадбирлардан бири Найманкўл овул фуқаролар йиғинида бўлиб, унда “Найманкўл” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқароларга божхона соҳасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Хусусан, жорий йилнинг 2 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланганлиги йиғилганлар эътиборига етказилди.
Учрашув давомида, фуқаролар ўзларини қизиқтирган божхона соҳасига оид саволларига тўлиқ жавоблар олишди.
25.05.2019