Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навбатдаги профилактика тадбири Нарпайда ўтказилди
1607
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари божхона чегараси орқали мамлакатимизга беҳаёлик, зўравонлик, шавқатсизликни тарғиб қилувчи ва диний мазмундаги материалларни ноқонуний олиб кириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида аниқланаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида жойларда кенг жамоатчилик иштирокида профилактик тадбирларини ўтказиб келмоқда.
Навбатдаги профилактика тадбири Нарпайда ўтказилди

Хусусан, Оқтош тадбиркорлик ва сервис коллежида бўлиб ўтган навбатдаги профилактика тадбирида ҳам ҳуқуқбузарлик ҳолатларини сонини кескин камайтиришга, аҳолини божхона соҳасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга эътибор қаратилди.

Унда вилоят божхона ходимлари томонидан аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан бошқарманинг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори Ф.Ахроров ахборот бериб ўтди.

Таҳлилларга эътибор қаратсак, 2018-2019 йиллар давомида Нарпай туманида яшовчи фуқаролар томонидан республика ҳудудида 27 маротаба ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилиб, шундан 16 та ҳолат Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган.

Шунингдек, тадбирда Нарпай туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Муҳаммадиева, Ёшлар иттифоқи Нарпай туман кенгаши раиси О.Алиев, вилоят божхона бошқармаси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ф.Исматовалар сўзга чиқишди.

Маърузалардан сўнг соҳага оид видеолавҳалар намойиш этилди. Тадбир қатнашчилари божхоначиларга божхона чегарасидан товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш меъёрлари, тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштирувида берилаётган имтиёзлар тўғрисида ўнлаб саволлар билан мурожаат этишди ва уларнинг саволларига етарлича жавоб қайтарилди.

Қўшимча саволлар туғилса, вилоят божхона бошқармасининг (66)-233-63-00 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат этишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

6.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг