Бугун инсоният илм-фан, техника таррақиёти натижасида янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.
Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўплиги билан фарқланиши ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда.
Гиёҳвандлик – инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталикдир. Ушбу иллатга қарши курашиш, ёшларимизни асраш мақсадида мамлакатимиз миқёсида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
Шу мақсадда ушбу тадбирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази бўлим бошлиғи Шухратжон Ғуломов таклиф этилди. У ўзининг маърузасида бугунги кунда гиёҳвандликка қарши кураш борасида халқаро тажриба ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, гиёҳвандлик оқибатида ўз келажаги, ҳаётини қоронғу кунларга алмашган шахсларнинг ачинарли қисматларини ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берди.
29.05.2019