Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларга эътибор – келажакка пойдевор
1722
Ўзбекистон ёшлари энг бахтли ёшлар эканлигини бутун дунё тан олмоқда. Бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат замирида халқимиз фаровонлиги ва ёшларимизнинг бахтли келажаги ўйланаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Ёшларга эътибор – келажакка пойдевор

Айниқса, фарзанди шарафли касбда фаолият юритиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга қўшаётган ҳиссасидан ота-онанинг қанчалик фахрланишини тасвирлаб бўлмаса керак.

Куни-кеча, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида Божхона институтида Сурхондарё вилоятидан бориб ўқиётган курсантларнинг ота- оналари учун суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат аввалида, бошқарма бошлиғи Т.Саидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон Қарорларининг   мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, божхона органларида хизматни олиб бораётган ходимларни ижтимоий муҳофазаси хусусида гап  борар экан, бошқа вилоятдан келиб хизмат олиб бораётган божхоначилар учун  ҳамма қулайликларга эга замонавий хизмат уйи билан таъминланиши, бундан ташқари, божхона постларида хизматни ташкил этиш учун  яратиб берилган  қулай муҳит ҳақида ҳам айтиб ўтилди.      

Шундан сўнг Кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Юсупов ёш ходимларнинг Божхона институти фаолияти ҳамда унда яратилган шароитлар билан ота-оналарни яқиндан таништирди.      

Ота-оналар  ўз фарзандининг мазкур соҳага бўлган катта қизиқишлари туфайли божхона органлари хизматига ўз ихтиёри билан мурожаат этганликлари, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар сабаб, фарзандлари ўз орзусига эришганликларини таъкидладилар. Шунингдек, фарзандлари келажакда хизмат жараёнида юзага келадиган ҳар қандай қийинчиликни сабот билан енгиб, Ватанимизга хизмат қилишларига ўзларининг ишончини билдирдилар.

Бундан ташқари самимий ва очиқ руҳда ўтган ушбу учрашувда ота-оналар  ўзини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

21.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг