Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдоси – аср муаммоси
1789
Одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди.
Одам савдоси – аср муаммоси

Бугунги кунда, осон пул топиш, яхши шароитларда яшаш орзусида ўзга юртларга кетиб, одамфурушларнинг қўлига тушиб қолганларнинг аянчли қисматлари ҳақида кўп эшитамиз. Бироқ бундай ҳолат мен билан юз бермайди, деган ўй-хаёлга бориб, ўз ҳақ-ҳуқуқини англамаган фуқаролар ҳамон одам савдоси жабридан азият чекмоқда. Ушбу иллатдан, айниқса, ёшларни огоҳ этиш, одам савдосидек глобал муаммодан асраш, уларга меҳнат ҳуқуқини, хорижга бориб ишлаш қоидаларини тушунтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Ана шу мақсадда, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан хамкорликда хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган “Одам савдоси – умр муаммоси” мавзуида тарғибот тадбири ўтказилди.

Одам савдоси ноқонуний миграция оқибатида келиб чиқаётганлиги, ундан жабрланиш ва депортация қилиниш каби салбий ҳолатлар, уларни олдини олишда ҳуқуқий саводхонликнинг аҳамияти ҳақида фуқароларга атрофлича маълумот берилди.

Жойларда бу каби тарғибот тадбирларининг самарали ва таъсирчан услубларда ўтказилишини таъминлашдек зарур талаблардан келиб чиқиб, тадбир жараёнида мавзуга оид одам савдоси, унинг салбий оқибатларини акс эттирувчи буклетлар тарқатилди.

Тадбирда мазкур иллатга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг барча давлат, нодавлат ташкилотлари, таълим муассасалари, маҳалла фаоллари ҳамкорликда иш олиб бораётганликлари таъкидланди.

Тадбир якунида фуқароларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб қайтарди.

23.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг