Учрашув давомида мамлакатимиз миллий божхона тизимини шакллантириш ва такомиллаштиришга қаратилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, божхона сохасидаги ўзгаришлар ва курсантларнинг дарсларни ўзлаштириш натижалари ота-оналарга таништирилди.
Айтиш керак, тадбирдан кўзланган асосий мақсад, миллий божхона тизимида малакали кадрларни тайёрлаш, ходимлар ва божхона институти курсантлари учун яратилган кенг имконият ва шароитлар, шунингдек уларга юклатилган вазифалар билан ота оналарни таништиришдан иборат. Чунки, бўлажак божхона ходимини етук ва профессионал қилиб тайёрлашда соҳа мутахасислари билан бир қаторда уларнинг ота-оналари ҳам масъулдир.
Учрашув сўнгида мавзу юзасидан ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
27.05.2019