Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда
1761
Хоразм вилояти Хива шаҳрида БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Ўзбекистонда афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш” бўйича ташкил этилган “Идоралараро мобил гуруҳи”нинг семинар-тренинги бўлиб ўтмоқда.
Хоразмда гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда

2019 йил 24 майга қадар бўлиб ўтадиган мазкур тадбирда БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ходимлари, Хоразм вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Мухтар Уразалиев ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этишди.

Ашита Миттал БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режаси («Йўл харитаси»)ни амалга оширишга қаратиш лозимлигини таъкидлар экан, бу борада БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши курашиш масалаларида Давлат божхона қўмитаси билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини, жумладан, маҳкумларнинг ва маҳбусларнинг ҳуқуқларини таъминлаш каби бир қатор масалалар бўйича халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш бўйича Intersol Global халқаро ташкилоти ходимлари Грэхэм Эллерэй ва Ньял Эпплярдлар томонидан ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Тадбир қатнашчиларидан семинар-тренинг бўйича таклифлар қабул қилиниб, келгусида амалга оширилиши кутилаётган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шу билан бирга семинар-тренинг айнан музей шаҳар Хивада ўтказилиши мени ҳайратга солди,тадбир ташкилотчиларига алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламан дейди – Ашита Миттал хоним.

Қайд этиш жоизки, мазкур тадбир гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний алмашинувини аниқлаш ва уни бартараф этиш, гиёҳвандликни олдини олиш ва бу йўналишда иш олиб борувчи турли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш ҳамда амалий тажриба алмашишга имконият яратади.

21.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг