Бундан ташқари, ҳозирда транспорт воситаларининг сони ва йўлларда ҳаракат жадаллиги йил сайин ўсиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш, содир этилаётган қоидабузарликларнинг оқибатларига, уларнинг юзага келиши шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш лозимлигини тақозо этади.
Худди шу мақсадда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда Сирдарё вилояти ИИБ ЙХҲБ ходимлари иштирок этиб, бугунги кунда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар, йўл ҳаракати иштирокчилари бўлган хайдовчилар ва пиёдалар, шу жумладан, болалар иштирокида содир этилаётган қоидабузарликлар борасида тушунча ва маълумотлар бериб ўтишди.
Шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг бефарқлиги, автомашинани маст ҳолда ва тезликни меъёрдан оширган холда бошқарганлиги туфайли содир бўлаётган аянчли ҳолатлар, инсонларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмиши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари акс эттирилган видеолавҳа ходимлар эътиборига ҳавола этилди.
Мухтасар айтганда, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда бу каби тарғибот тадбирларининг алоҳида ўрни бор. Негаки, ушбу тадбирлар ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдаларни огоҳликка чорлаб, ўз хавфсизлигини таъминлашга ўзи масъул эканлигини англашида муҳим туртки бўлиши турган гап.
20.05.2019