Бугунги кунда деярли барча мамлакатлар “коронавирус” пандемиясини ўз бошидан ўтказмоқда. Бу касалликнинг қачон тугаши ҳали ҳамон маълум эмас.
1.07.2020
Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уринишларга қарши божхоначилар ўз вақтида самарали кураш олиб бормоқдалар.
30.06.2020
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товар-моддий бойликларни ноқонуний тарзда олиб киришга доир ҳолатлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
30.06.2020
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган товарлар “Чуқурсой техник идора” чегара божхона постида холислар ва ишончли вакил фуқаро М.О. иштирокида кўрикдан ўтказилди.
30.06.2020
Жорий йилнинг 29 июнь куни айрим ижтимоий тармоқлар орқали “Аэропортда божхоначилар олиб қўйган iPhone смартфонлари қаерга ғойиб бўлди?” сарлавҳаси остида хабарлар тарқатилди.
29.06.2020
Меҳр туйғуси ҳақида ҳар биримизда ўзгача тасаввурлар шаклланган. Шу маънода, Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёда энг арзон нарса меҳр, аммо биз шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз” деб, айтган фикрларини эслашимиз мумкин.
29.06.2020
26 июнь куни Тошкент давлат педагогика университетида ўзбек тилининг изоҳли луғати янги нашри тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Луғат 80 мингдан ортиқ ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган сўз ва сўз бирикмалари, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминлар, шевада қўлланадиган сўзлар, тарихий атамаларни ўз ичига олган.
27.06.2020
БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул қилган резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни (International Day against Drug Abuse and Illicit Trafficking) сифатида нишонланади.
26.06.2020
Гиёҳвандликни ҳеч иккиланмасдан инсоният олдида турган энг катта муаммолардан бири дейиш мумкин. Афсуски унинг кўлами катта рақамларда ўз ифодасини топмоқда. Масалан БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармасининг ҳисоботларига кўра, дунё бўйлаб 35 миллионга яқин одам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ касалликлардан азият чекмоқда ва даволанишга муҳтож.
26.06.2020
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
26.06.2020
Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманидаги заводлардан бирида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан «26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни» муносабати билан республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган наркотик моддаларнинг навбатдаги туркуми йўқ қилинди.
26.06.2020
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6005-сон Фармонининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган асосий вазифалар ижроси тўғрисида ўқув семинари бўлиб ўтди.
26.06.2020
Тамаки маҳсулотларини юртимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
26.06.2020
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида тадбиркорлар томонидан 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга йўналтирилди.
26.06.2020
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
26.06.2020
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Юртбошимизнинг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326 ва 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сон фармонлари асосида туризмни ривожлантириш учун солиқ ва божхона тўловларидан берилган имтиёзларни тушунтириб бериш мақсадида барча карантин талабларига риоя этган ҳолда вилоят божхона бошқармасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
25.06.2020
Мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ инсон қадрини оширишга хизмат қиладиган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ҳамда тегишли Қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
25.06.2020
Мана бир неча асрлардан бўён дунё бўйлаб гиёҳванд моддаларга қарши кенг кураш олиб борилмоқда. Аммо, қанчалик бу офатдан халос бўлишга урунишлар бўлмасин, у бутун ер юзи бўйлаб авжланиб, ҳаракат қилаётгани жуда аянчлидир.
25.06.2020
Ўзида бир қанча касб маҳоратларини жамлай олган етук шахсгина ҳақиқий божхоначи бўлиши мумкин. Замонавий божхоначи – ҳуқуқшунос, иқтисодчи, эксперт, математик, психолог ва физик. Божхона ходимлари малакасини, илмий салоҳиятини ошириб бориш бўйича тизимда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
25.06.2020
Бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан “Аср вабоси” деб эътироф этилаётган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш энг долзарб муаммолардан бирига айланиб улгурди. Салбий иллатлардан бири бўлган, гиёҳвандлик нафақат республикамиз, балки бутун дунёда кенг жамоатчиликни жиддий ташвишга солмоқда. Юртимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашни ташкил этиш бўйича божхона органлари томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
25.06.2020