1,6 миллиард сўмлик автомобиль шиналарини ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган товарлар “Чуқурсой техник идора” чегара божхона постида холислар ва ишончли вакил фуқаро М.О. иштирокида кўрикдан ўтказилди.
Текширув давомида, олиб келинган юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 1,6 миллиард сўмлик 5662 дона автомобиль шиналари борлиги аниқланди.
Ҳужжатлардан яширилган шиналарга 791,7 миллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.