Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши Гулистон шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Т.Ф. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада жами 170 қути акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
26.06.2020