Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853 фармонига асосан Республикада юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида мева-сабзавот кластерлари ташкил этилмоқда. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда. Юртимизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 66 таси мамлакатга экспорт қилинмоқда.
Бунинг натижасида, мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ислоҳ қилиш борасидаги дастурлар Самарқанд вилоятида ҳам босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Айни кунларда вилоятда пахта, ғалла ва мева-сабзавотчилик йўналишида 40 дан ортиқ кластер корхоналари фаолият юритаётган бўлиб, натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳияти тобора ортиб бормоқда.
Жумладан, “Булунғур-Сандвик” МЧЖ етиштирган маҳсулотини саноат усулида қайта ишлаш орқали экспорт қилишга ихтисослаштирилган йирик кластер корхоналаридан бири саналади. Ушбу корхона томонидан 2019 йилда 5 миллион 955 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари Россия, Германия, АҚШ сингари кўплаб давлатларга экспорт қилинган.
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси асоратларини бартараф этиш, республикамизнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида жорий йилда 8 миллион АҚШ долларидан зиёд маҳсулот экспортга чиқарилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар, 1 миллион 579 минг АҚШ доллари миқдоридаги карам, исмалоқ, шивит каби маҳсулотлар АҚШ, Россия, ва Европа давлатларига экспорт қилинган.
Айни вақтда, Кластер корхонаси томонидан Булунғур туманида 341 гектар, Тайлоқ, Ургут ва Жомбой туманларидаги фермер хўжаликларига қарашли 1 минг 100 гектар майдонда булғор қалампири, карам сингари экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари парваришланмоқда.
Ўз ўрнида вилоятда рўйхатдан ўтган эскпортёр корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштириш жараёнини янада соддалаштирилган тартибда тез фурсатларда амалга оширишда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан яқиндан кўмак берилмоқда.
26.06.2020