Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонун мазмун моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди
1725
Мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ инсон қадрини оширишга хизмат қиладиган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ҳамда тегишли Қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Шундай ҳужжатлардан бири – “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли Ўзбекистон Республикасини Қонуни 2018 йил 9 январь куни матбуотда эълон қилинди. Қонун 7 боб, 88 моддадан иборат.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркибини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, амалиётда қонун ижросини таъминлаш мақсадида ходимлар иштирокида масофавий ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда бошқарма ходими Б.Исаков сўзга чиқиб, кўпчилик давлат органларига ишимиз тушганида турли органларда турлича маъмурий тартиб-таомилларга, иш юритишга, ҳар хил талаблар белгиланганига дуч келишимиз, уларнинг баъзиларида расмиятчилик ва суиистеъмолчилик, маъмурий тўсиқлар, сансалорлик ва ҳужжатбозлик каби кайфиятимизга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар ҳам учраб туришини таъкидлаб ўтди.

Жумладан, ушбу Қонуннинг 3-моддасига кўра: 

- Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади.

- Ушбу Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, давлат хизматини ўташ, референдумлар, сайловлар ўтказиш, мудофаа, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида, шунингдек тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув, дастлабки тергов, жиноий мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият, суд ишини юритиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш соҳасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳасига кирувчи муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мазкур Қонун инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини таъминлашда, мавжуд маъмурий тўсиқлар, сансалорлик ва ҳужжатбозлик кўринишларига барҳам беришда мустаҳкам қонуний асос бўлиб хизмат қилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг