Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1147
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
 Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда  гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши Шаҳрисабз шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Р.Р. 13 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларига жойланган гиёҳвандлик воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик воситалари 41,5 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

26.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг