Жумладан, бу борада Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 15 та ҳолатда 0,64 грамм “героин”, 248,89 грамм “марихуана”, 1190,33 грамм “опий” гиёҳвандлик моддалари, 4 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда 20 дона “Трамадол” каби гиёҳвандлик таблеткалари аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
25.06.2020