Sof.uz сайтида эълон қилинган «Экспорт муаммолари: онлайн платформа йўқ, логистика қиммат, бюрократия ва бошқалар» сарлавҳали материал юзасидан Давлат божхона қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
3.11.2019
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 322-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланган.
2.11.2019
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган Тошкент халқаро аэропортида хизматни ўтаётган божхона хизмати ходимлари томонидан фуқаро А.Ш.га тегишли дори воситаларини гўёки ноқонуний равишда олиб қўйилганлигига доир видеолавҳа юзасидан муносабат билдиради.
27.10.2019
Сўнгги йилларда мамлакатимизда божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, божхона органлари фаолиятини ривожлантириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
24.10.2019
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Интернет тармоғидаги бир нечта сайтлар томонидан “Туркманистон – Ўзбекистон чегарасидан махфий юклар олиб ўтилмоқда” сарлавҳаси остида хабарлар эълон қилинди.
23.10.2019
Жорий йил 19 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Самарқанд аэропортида божхоначилар фуқаролар юкини гувоҳларсиз ноқонуний очиб текширмоқда” сарлавҳаси остида хабар ва видеотасвир тарқатилди.
20.10.2019
Сўнгги йилларда Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар билан яқин қўшничилик муносабатлари янада ривожланиши натижасида республикамиз чегаралари орқали фуқаролар ҳаракати йил сайин ортиб бормоқда.
10.10.2019
Жорий йилнинг 7 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан 2019 йил 1 октябрга қадар хориждан келтирилган юк автотранспорт воситаларига божхона имтиёзларининг қўлланилмаганига доир хабарлар тарқатилди.
9.10.2019
Сўнгги вақтларда Интернетдаги турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз чегара-божхона постларида тирбандликларнинг юзага келаётганига доир хабарлар тарқалмоқда.
1.10.2019
Жорий йил 1 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Республикасининг “Тажен” чегара божхона постидан Қорақалпоғистон Республикаси “Даут-ота” чегара божхона постига киришда 40 та “фура” тирбандлик сабабли навбатда турганлиги тўғрисида хабарлар тарқатилди.
1.10.2019
Жорий йилнинг 29 сентябр куни ижтимоий тармоқларда “Тошкент” халқаро аэропорти божхоначилари томонидан учиб келган фуқароларга нисбатан божхона назорати қўлланилганлиги, хусусан, шахсий кўрикдан ўтказилганлиги хақида хабарлар тарқалди.
30.09.2019
Жорий йил 29 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Республикасининг “Жибек жоли” божхона постидан Ўзбекистон Республикасининг “Ғишткўприк” божхона постига киришда навбатда турган енгил автотранспортлар тўғрисида хабарлар тарқатилди.
29.09.2019
Жорий йил 26 сентябрь куни айрим ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида хизмат ўтаётган божхона ходимлари томонидан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаролар томонидан олиб келинаётган товарларни божхона назоратидан ўтказилиши билан боғлиқ хабар тарқатилди. Ушбу хабар юзасидан Давлат божхона қўмитаси муносабат билдиради.
26.09.2019
Жорий йил 24 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Ғишткўприк” чегара божхона постида жорий йилнинг 17 сентябрига ўтар кечаси автотранспорт воситаларини текширишга 1-1,5 соат вақт сарфлангани ва постда машиналар йиғилиб қолганига доир хабарлар тарқатилди.
24.09.2019
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 166-моддасига асосан халқаро курьерлик жўнатмалари орқали юбориладиган ҳамда божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар божхона назоратидан ўтиши керак.
19.09.2019
Навоий халқаро аэропортига келиб тушган халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви илгари ушбу аэропорт ҳудудида жойлашган, катта ҳажмдаги бинода амалга ошириб келинган. Ушбу бинода божхона назоратини амалга ошириш учун етарли шароитлар яратилмаганлиги сабабли, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди.
18.09.2019
Жорий йил 10-сентябрь куни айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантларидан пахта йиғим терим мавсумига кўнгилли асосда жалб этиш бўйича “тилхат”лар олинганлиги тўғрисида асоссиз ва сохта маълумотлар тарқатилган.
11.09.2019